КАТТА КОРОБКА

Толиб ЁҚУБ

ҲОКИМИЯТ ОДАМЛАРИ  МЕНДАН  ХАБАР  ОЛИШДИ                                                                               БУ –  НИМАНИНГ  БЕЛГИСИ?

Бир неча кун олдин хонамда, компьютерим олдида, у-бу нарсаларни ўқиб ва ёзиб ўтирувдим. Бир пайт хонамга қаттиқ ҳаяжонланган аёлим кириб келди ва қўрқувданми ёки суюнганданми – билмадим, “ёқа ушлагандай” ҳолатда: “Дадаси, ҳокимиятдан сизни йўқлаб 6 (олти)та одам келди, орасида битта аёл ҳам бор. Икки эркак катта бир коробкани кўтариб дарвозахонада туришибди. Нима қилай – кираверишсинми?” деди. Аввал аччиғим чиқди, бироқ “катта коробка”ни эшитиб “эриб” кетдим. “Чоп, югур, уларнинг ҳаммасини дарров менинг ҳузуримга бошлаб кел!” дедим мен. Аёлим чопганча кетди – 2-3 дақиқа ҳам ўтмай хонамга 5 эркак ва 1 аёл катта картон коробка кўтариб кириб келишди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Метки: , | Leave a comment

ТЕНГ ТЕНГИ БИЛАН

Толиб ЁҚУБ

“ТЕНГ ТЕНГИ  БИЛАН, ТЕЗАК  ҚОПИ  БИЛАН”                                                                                    (Халқ мақоли)

Ҳар қандай жамиятда Қаҳрамон ва Тезак дея аталувчи одамлар гуруҳларини кузатиш мумкин –  улардаги инсонлар сони мамлакатда ҳукм сураётган сиёсий тузумга боғлиқ –  сиёсий тузум мамлакатда қанча демократик ёки демократияга яқин бўлса, унда Қаҳрамонлар сони шунча кўп бўлади, мамлакатда  сиёсий тузум қанча нодемократик ёки демократиядан узоқ бўлса, унда Тезаклар сони шунча кўп бўлади –  бу АКСИОМА! Қаҳрамон инсонларни бир-бири билан таққослашнинг иложи йўқ –  уларнинг бири қаҳрамонроқ, иккинчисининг қаҳрамонлиги эса камроқ бўлиши мумкин эмас! Қаҳрамонлик – ўз номи билан қаҳрамонликдир!

Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

ШАХСИЙ ва ХУСУСИЙ МУЛК

Толиб ЁҚУБ

 

Ўғлим Олим Ёқуб бир куни: “Дада, шаҳримиз Angers ёнида анчагина катта ташландиқ ер бор экан. Шаҳар мэрияси шу ерни деҳқончиликни биладиган одамларга бўлиб бермоқчи бўлаяпти. Мен ҳам заявка [мурожаатнома] ёзиб бердим. Сиз нима дейсиз, шу ишга?” деб қолди. Мен шоша-пиша: “Тўғри қилибсан. Бобонг мулла Ёқуб машҳур деҳқон бўлганлар. Сен Тошкентда менинг олдимда эмас, сен Жиззахда бобонгнинг олдиларида улғайгансан, бобонгнинг қилган ишларини кўргансан. Қўрқмасдан олавер” дедим. Шаҳар мэрияси ўғлимга эни камида 20 м., бўйи камида 30 м.лик ер ўлчаб берди. Олим ҳар куни ўзининг ишидан қайтгач, апил-тапил овқатланиб, машинасида “дала”га кетадиган бўлиб қолди. У “огород”ига пиёз, редиска, ошқовоқ, бодринг, помидор ва турли кўкатлар экди – шу маҳсулотларни илгари биз магазиндан сотиб олардик, Олимнинг саъй-ҳаракати билан мазкур маҳсулотлар биз (оиламиз)га текин бўлиб қолди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

СИЁСИЙ ФИРИБГАРЛИК

Толиб ЁҚУБ

 

СИЁСИЙ ФИРИБГАРЛАР ҲАҚИДА

ҚИССА

 

Мазкур мақолани ёзишдан олдин мени ушбу саволлар жуда қийнади: “Ўзбекистонда кимлар сиёсий фирибгар бўлган? Уларнинг сафига кимларни киритиш керак? Нега Ўзбекистонда сиёсий фирибгарлар итқовуннинг уруғидай кўп бўлган?” Мақолани ёзишдан олдин мен “фирибгарлик” тушунчаси билан яқиндан танишиш учун Википедияга қарадим ва унда фирибгарликнинг қуйидаги таърифига дуч келдим: Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

ИККИ ОРЗУ

Толиб ЁҚУБ

 


         Аслида, менинг орзуларим бир талай. Энг асосийси эса – ватанга қайтиш! Аммо буни амалга ошириш амри-маҳол, чунки ўртоқ Ислом Карим яқинда ватандан чиқиб кетганлар олдига шлагбаум ташлабди. “Бирлик” ва “Эрк”да бўлган сафдошларимиздан Сулаймон Мурод, Абдуманноб Пўлат, Турсинбой Утамурат каби бир неча дўстларимиз хорижда вафот этишди – улар энди, афсус, ватанга қайтиб боролмайдилар. Мен қаридим, ёшим 75 да, нариги томон ҳам кўрингандай бўлиб турибди. Мени ватанга тортаётган қадриятлар ва одамлар бор – ота-онамнинг қабрлари, болаларим ва невараларим ҳамда шоир айтганидай Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

ТИЛ БОЙЛИГИ — ЭЛ БОЙЛИГИ

Толиб ЁҚУБ

Рус тили дунёдаги энг бой тиллардан бири ҳисобланади. “У ниманинг, тўғрироғи, қайси тилларнинг ҳисобига бойиган?” деган табиий савол туғилади. Бу саволга жавоб беришдан олдин “тилда атрофимиздаги ҳар қандай нарса [предмет] ва ҳодиса ҳақида турли-туман тушунчалар қандай ва нима сабабдан пайдо бўлади?”, деган саволга жавоб топишимиз керак. Маълум-ки, қайсидир бир халқ [мас., ўрислар] бепоён ўрмон ичида яшаган, бошқа бир халқ [мас., французлар, инглизлар, испанлар, португаллар ёки марокашлик араблар] бепоён уммон [кўл, денгиз, океан] қирғоғида умргузаронлик қилган, яна бир халқ [мас., туареглар] бепоён саҳрода чексиз қум ва майда тош барханларидан бошқа ҳеч нарсани кўрмай туякашлик билан шуғулланган. Бепоён ўрмонлардаги ҳаёт ўрисларга нимани берди? Биринчидан, улар ёғочсозлик санъатини ўрганишди, дурадгорлик ўрислар учун асосий касбга айланди, ўрис ҳатто ўз кулбасини тўлиқ [тагкурси (фундаменти)дан тортиб томигача] тахта ва болордан тиклай бошлади. Иккинчидан, ўрислар ўрмон дарахтлари фани, яъни, биологиясини ўрганишди, ҳар бир дарахт тури ўз номига эга бўлди, ўрмон бутун бошли халқни боқабошлади –  ундаги глухарь каби улкан қуш, кийик каби баъзи ҳайвонлар гўшти, қўзиқорин ва турли ўсимликлар мевалари [малина, ежевика, черника, клюква ва ҳ.]дан тайёрланган компот ва жемлар ўриснинг асосий емагига айланди. Учинчидан, ўрмондаги мўйнали [олмахон, тулки], ёввойи [бўри, айиқ, йўлбарс ва б.] ҳайвонлар териларидан тикиладиган телпак, нимча, пальто, пўстин ва этик бозорда шу қадар “ходовой” бўлди-ки, уларни ҳатто чет давлат одамлари “кўзига суртиб” сотиб ола бошлашди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

СЎЗ КУЧИ

Толиб ЁҚУБ

 

Яратган [Аллоҳ] томонидан инсонга турли кучлар берилган: сўз кучи, нигоҳ кучи, билак кучи, оёқ кучи, ошқозон кучи, … Бу кучларнинг деярли барчаси ё яхшилик [тўқлик, эзгулик, инсонпарварлик, эркпарварлик, …], ёки ёмонлик [очлик, ёвузлик, аксилинсонлик, аксилхалқчилик, …] томон, фақат биттаси [ошқозон кучи] ўз эгасига қарши қаратилган! Мақолада сўз асосан сўз кучи ҳақида боради –  сўз кучининг мазмуни ва моҳияти, жамият ҳаётидаги, яъни, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётдаги ўрнини аниқлашга ҳаракат қилинади, ўз эгасига қарши ишлайдиган куч эса ошқозон кучи бўлиб, у очлик [ўрисчаси: ГОЛОД] билан боғлиқ –  ўрисларнинг у ҳақида қўпол мақоли ҳам бор: “Голод тебе не тётка – она тебя [спрашивать не будет, а возьмет] выеб…т и выбросит” [Мақолнинг ўзбекчаси: “Очлик сенга хола (амма)лик қилмайди –  у сендан сўраб ҳам ўтирмайди – аввал сени у с…кади, кейин улоқтирворади]. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

ЎЗБЕКЛАР ШЕЪРИЯТИ

            Толиб ЁҚУБ

ШЕЪРИЯТ, СЕВГИ-МУҲАББАТ

ёҳуд

НАСЛ ҚОЛДИРИШ

             

Менда шоирликнинг «ш»си ҳам йўқ, бироқ шеъриятни ўлгудек яхши кўраман. Мақтаниш эмас  икки марта илҳом қуши елкамга келиб қўнди ва мен иккита шеър ёздим, иккаласини ҳам Андижонга бағишладим. Шеърни мароқ билан эшитиш ёшлигимга бориб тақалади.  Узоқ қиш кечалари сандал (танча) атрофида ўтирардик, отам токчадан араб имлосида битилган китобни олардилар ва Сўфи Оллоёрнинг шеърларини моҳирона ўқиб берардилар. Ухлаш қаёқда, дейсиз  тонг сал-пал ёриша бошлагач бирпас мизғиб олардик, холос. Ҳеч ким қуёш чиққунча ухламас эди.  Отам мол-ҳолга қарар, энам оилага нонушта тайёрлашга тушиб кетар, бизлар, болалар, апил-тапил юз-қўлимизни ювиб мактабга отланар эдик. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

ГУЛНОРА КАРИМ МУЛКИ

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2017 йил 18 декабрдаги ҳукми билан унга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ўзбекистоннинг янги ҳукумати инсонпарварлик нуқтаи назаридан ҳамда маҳкума жиноий йўл билан орттирилган пул маблағларини қайтариш ва давлатга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятларини ўз зиммасига олганини эътиборга олган ҳолда Гулнора Каримовага имкон берди ва жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2018 йил 1 июлдаги ажрими билан Каримовага тайинланган жазо 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

ҲАЙРОНМАН

              Толиб ЁҚУБ

ИККИ ФИГУРАНТ

ёҳуд

ҲАЙРОНЛИКНИНГ ЧЕКИ ЙЎҚ

Аслида ушбу мақола “Уч фигурант ёҳуд ҳайронликнинг чеки йўқ” дея аталгани тўғри бўларди, бироқ мен уни “Икки фигурант ёҳуд ҳайронликнинг чеки йўқ” дея аташга қарор қилдим. Қароримни тушунтираман. Гап шунда-ки, мен ушбу мақолани бирин-кетин судланган икки фигурант: Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) Сирдарё вилояти бўлимининг раиси Азамжон Фармон, Ўзбекистон Республикасининг 1-чи президенти Ислом Каримнинг тўнғич қизи Гулнора Карим ва ҳали судланмаган Сирдарё вилояти прокурори Азимжон Эргашга бағишламоқчи эдим. Ўйлаб қарасам, Азимжон Эргашни “фигурант” дейиш мушкул, чунки у, юқорида айтганимдай, ҳали судланган эмас! Бироқ, Ўзбекистоннинг 1-чи президенти 2016 йил август ойи охирида бўкиб ароқ ичиб, 2 сентябрь куни Аллоҳга омонатини топширди, яъни, ўлди! Замон ўзгарди. Ўзбекистонни янги президент Шавкат Мирзиё бошқармоқда. И.Карим даврида “ўс…ғи” том тешадиган қатор мулозимлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош Порахўри Рашид Қодир қамоққа олинди – Азимжон Эргаш бир пайтлар унинг 1-чи ўринбосари лавозимида ишлаган. У ўта пихини ёрган мулозим бўлгани сабабли қамалмай қолди. Ҳали навбат келган эмас! Бу – янги раҳбариятнинг сиёсий иродасига боғлиқ! Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

Blog at WordPress.com.