I. АҲОЛИНИНГ МАМЛАКАТДАН ОММАВИЙ ЧИҚИБ КЕТИШИ
[ўрисча: Массовый исход населения].
2-қисм
Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудидан аҳолининг оммавий чиқиб кетиши бир неча бор кузатилган. Мас., Чор Россияси 19-аср ўрталарида Марказий Осиёни босиб олиш урушларини бошлаганда аҳолининг бир қисми оммавий равишда Афғонистон, Қашғар ва бошқа юртларга чиқиб кетишган. Бу жараён Марказий Осиёни қизил большевиклар қайтадан босиб олган 20-асрнинг 25-30-чи йиллари, советлар томонидан “босмачилар ҳаракати” дея аталган миллий-озодлик ҳаракати мағлубиятга учрагач, яна бир бор такрорланди. И.Каримов даврида Ўзбекистондан аҳолининг оммавий тарзда чиқиб кетишининг 2 (икки) оқими – “катта оқим” ва “кичик оқим” – кузатилди. “Катта оқим”ни меҳнат муҳожирлари (гастарбайтерлар), И.Каримовнинг ўз тили билан айтганда, “дангасалар” ташкил қилди. Бу – ҳақиқатан ҳам улкан оқим эди. Ҳали СССР парчаланишининг “иссиғи” босилмасдан миллионлаб ўзбекистонликлар иш излаб, бола-чақа боқиш дардида нон излаб Россия, Европа, Қозоғистон, Жанубий Қурия ва бошқа давлатларга чиқиб кета бошлашди. Улар ўз ватанига ҳар йили камида 6 (олти) миллиард доллар пул жўнатиб туришди. Бу пуллар Ўзбекистон йиллик бюджетининг асосини ташкил этди – бундан И.Каримов “хўрданиям, бурданиям урди”. Continue reading →