ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ

“ГРАЖДАНИН” – “ВАТАНДОШ”МИ?

Толиб ЁҚУБ

“ГРАЖДАНИН” – “ВАТАНДОШ”МИ?

Яқин-яқинларгача  “гражданин” сўзи ўзбек тилида “фуқаро” дея аталарди. Бу сўз (фуқаро) арабча сўз бўлиб, “қашшоқ” сўзини англатар экан. 1992 йил 2 июльда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида” қонуни қабул қилинди ва … барча ўзбекистонликлар бир кунда “қашшоқ”га айланишди. Турган гап, ўзбекча “қашшоқ” сўзи яхши сўз эмас – қулоққа оғир ботади. Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ | Leave a comment

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА

maxresdefaultёҳуд

ИСЛОМ КАРИМОВ МЕРОСИ – КОММУНИСТИК ТУЗУМ ВА АТАМАЛАРДАН

ВОЗ КЕЧИШ ВАҚТИ КЕЛДИ

Толиб ЁҚУБОВ

(Тарих ва Таклиф)

7-қисм

Ўзбекистоннинг посткаримов раҳбарлари ёзаётган мақолаларим учун (олдинги олтитаси Фейсбукка қўйилган)

мендан хафа бўлишадими-йўқми, билмайман, лекин атрофга жиддий назар билан қараган ҳар қандай инсон Ислом

Каримовдан оғир мерос қолганини кўра олади – бу коммунистик меросдир. Ҳамма соҳада! Сиёсатда ҳам, иқтисодда ҳам,

ижтимоий ҳаётда ҳам, маданиятда ҳам … Бу меросдан қутулиш бир-икки йилнинг иши эмас – коммунистик менталитет

(зеҳният)дан қутулиш, раҳбарлар ва аҳолида тубдан янги менталитет шакллантиришнинг ўзи бўлмайди. Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ | Leave a comment

МУЛЛА ЁҚУБ

Тоlib aka(давоми) 

Мен “давоми бор” луқмаси билан тамомлаган “Мулла Ёқуб” номли қиссамни давом эттириш ниятида иш бошлаганимда, яхшилаб ўйлаб қарасам, отамнинг номи ва ҳаёти қишлоғимиз, гузаримиз, илгари ўтган инсонлар ва воқеалар билан  чамбарчас боғлиқ эканини сездим ва қисса давомига уларни киритишга аҳд қилдим. Мен 1941 йилда туғилганман, баён этилаётган воқеалар эса XIX-асрнинг 60-70-чи йилларига бориб тақалади. Табиий, бу воқеаларни мен тарихга қизиқувчи турли қишлоқдошларим, хусусан отам мулла Ёқуб ва онам Баҳринисодан эшитганман. Пайти келганда айтиш керак, қишлоғимизда Жиззах тарихини икки одам – уста Усмонқул Эшонқулов ва геология-минералогия фанлари номзоди Абдували Абдураҳимов [мен “Бир ўзбек аскари изидан” қиссамда тилга олинган поччам Абдуғани Абдураҳимовнинг укаси] яхши билишарди – мен ўз вақтида уларнинг сўҳбатларини олганман. Continue reading

Categories: ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ | Метки: | Leave a comment

МУЛЛА ЁҚУБ

Толиб Ёқубов 

1-қисм. МТоlib akaен учун буюк сиймо 

          Ҳар қандай шахс ўзи учун улуғ сиймо деб ҳисобловчи инсон бўлади, дейишади. Мен учун бундай инсон отам мулла Ёқубдир. Отам узоқ ва сермазмун ҳаёт кечириб, мўътабар уч кам юз ёшда 1992 йил 14 март куни бу фоний оламни тарк этдилар ва Аллоҳ ҳузурига йўл олдилар. Отамиз жон таслим қилаётган пайтларида укам Ғанижон иккаламиз у кишининг олдиларида ўлтирган ва ҳеч қийналмай вафот этганларига шоҳид бўлганмиз. Continue reading

Categories: ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ | Метки: | Leave a comment

ҚЎШ БЎЛИБ ҚАЙТГАН БАХТ

Siyob bozori           Толиб  ЁҚУБОВ

МУЛЛА  РАЙИМ

(Техник хатоликлар тузатилди)

              Мулла Райимнинг ҳовлиси бизнинг уйдан кўриниб турарди – оралиқ нари борса юз метр келарди. Мулла Райим қишлоғимиз мактабида географиядан дарс берарди, тожик тилини қишлоғимизда ҳеч ким билмаса-да, у мукаммал биларди. Мулла Райим диний билимга ҳеч қандай алоқаси бўлмаса ҳам, унинг зукколиги, билимдонлиги, моҳир ўқитувчилиги учун одамлар олдида ‘Райим ака’ ёки ‘Райим’, орқасидан эса ‘мулла Райим’ дейишарди. Мулла Райимнинг хотини Невара ая тожик бўлиб, кўриниши, қадди-қомади ва гапириши бобида қишлоғимизда ягона эди. Дадам (раҳматлик) юмшоқ феълли, хушқомад қиз ҳақида бирор нарса айтмоқчи бўлсалар “фалончанинг хамирдай қизи бор” деган жумладан бошлардилар. Невара ая ана шундай, яъни ‘хамирдай’ хотин эди. Невара ая ўзига ярашган семизгина этли аёл эди, ўзбекча гапида тожикча оҳанг сезилиб турарди, қишлоқнинг бирорта аёлу-эркаги билан уришиш у ёқда турсин, ҳатто оддий можарога бормаган инсон эди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ | Leave a comment

АВТОРИТАР ТУЗУМ ШАКЛЛАНИШИ ШАРТИ – 2-қисм

 

Бошқариш усули шундай бўлган сиёсий тузум шаклини сиёсатшунослар “бошқариш пирамидаси” дейишади. Миср пирамидаларини эсланг! Фиръавн пирамида чўққисида ўтиради, унинг пастида мавқеи ва мансабига қараб давлат мулозимлари жойлашади. Бу қатлам пастга қараб кенгайиб боради: мулозим мансаби қанча паст бўлса, у шунча пастроқ қатламда бўлади. Пастга тушган сари ҳатто мулозимларнинг иқтидори ва ҳақ-ҳуқуқлари ҳам чегараланиб бораверади. Пирамиданинг энг пастида (асосида) эса ҳақсиз-ҳуқуқсиз оддий халқ туришга маҳкум этилади. Қизиқ, конституциясида мамлакатни ‘демократик давлат’ деб эълон қилган ҳар қандай ҳукумат шу конституцияга алоҳида модда қилиб ‘Xалқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир’ деб ҳам ёзиб қўяди. Масалан, Ўзбекистон Конституциясида ҳам шундай. Бу деган сўз бошқариш пирамидаси мавжуд пирамидага нисбатан тескари ҳолатда бўлиши, яъни халқ пирамиданинг энг тепасида, давлат мулозимлари кетма-кет унинг пастида жойлашиши керак. Ўзбекистонга ўхшаш авторитар бошқарув ҳукм сураётган системаларда бошқарув пирамидасининг нормал ҳолати фақат сайловгачадир – сайлов олдида президентликка даъвогарлар ўзини халққа “ялингандай” тутишади, сайлов ўтгач, давлат бошлиғи сайлангач, мамлакатда давлат (пирамида) тўнтариши уюштирилади, яъни пирамида тўнтарилади – давлат бошлиғи пирамида чўққисига кўтарилади, халқ эса пирамиданинг энг тубига “ёйиб” ташланади. Давлат тўнтаришини тушунган (озчилик) тушунади, тушунмаган (кўпчилик) тушунмай қолаверади. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ | Leave a comment

ТАЛАБАЛИК ДАВРИДАН ЛАВҲА – 1-чи қисм

Толиб ЁҚУБОВ


Қаҳҳор амакининг башорати

             1958 йилда мактабни битиргач, мен Низомий номли Тошкент давлат педагогика институти (ТДПИ)нинг физика-математика факультетига ўқишга кирдим. Ўша йили дадамнинг амакиваччаси Хосият аянинг Мўминжон деган ўғли Қишлоқ хўжалиги институтининг агрономия факультетига талаба бўлди. Унинг Пирим деган акаси биздан икки йил аввал ТДПИнинг тарих факультетига ўқишга кирган эди. 1-чи курснинг 1-чи семестри давомида мен уйга (Жиззахга) бора олмадим. Сабаби оддий эди: биринчидан, йўлкира учун пул йўқ эди. Ўша пайтда педагогика институтларида 1-курс талабаларига 22 сўм стипендия бериларди ва шу пулни овқатланиш учун етказишимиз лозим эди. Институт ошхонасида булка нон текин бўлиб, у кесилган ҳолда, саватда, овқатланиш зали ўртасида стол устида турарди ва ундан неча бўлак олиш нормаси йўқ эди-ки, ҳатто 50 тийинга тушлик қилиш ҳам мумкин эди. Иккинчидан, оиламиз камбағал бўлгани учун дадам кўпи билан 10 сўм беришга қодир эдилар, холос. Мўминжон ва Пирим ака эса уйига ҳар ойда келиб кетишар эди. Мен ҳайрон бўлсам-да, бунинг сабабини билмасдим. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ | Leave a comment

“Весмасианлик даври”нинг шиддатлари – 5-қисм

Толиб Ёқубов

 

Бюджетни қонуний солиқлар билан эмас, “пул қилиш” билан тетапоя қилиб туриш – бозор иқтисоди тушунчасига зид унсурдир

 

Давлат бюджетини “пул қилиш” йўли билан тетапоя қилиб туриш қолоқ ва ибтидоий усулдир – бу усул билан яшаётган давлат ривожланмайди ва йилдан йилга орқага кетаверади. Табиий бойликлар (нефть, газ, олтин ва ҳ.)ни сотиб “тирикчилик қилиш” фақат вақтинчалик эффект беради, холос, бироқ ривожланишга ҳисса қўшмайди. Россия мисоли бунга яққол фактдир. Россиянинг давлат бюджети газ ва нефтьни ташқи мамлакатларга сотиш ҳисобига шакллантирилади. Бундай “пул қилиш” нафақат давлат бюджетини, балки давлатнинг ўзини ҳам зилзиладай титратиши ва ҳатто ўлимини тезлатиши ҳам мумкин. Бир пайтлар СССР ташқарига нефть сотиш билан “тирикчилигини ўтказар” эди. Ҳаёт нефть қимматроқ бўлса – яхши, арзон бўлса – Худо урди эди.  СССРнинг рақиблари ўтган асрнинг 70-80-чи йилларида уни икки синовга рўбарў қилишди: 1) Афғонистонга қўшин киритиш ва серхаражат уруш олиб бориш; 2) Саудия Арабистони каби нефтьга бой мамлакатларни кўндириб нефть қазиб олиш миқдорини кескин кўрайтириш ҳисобига унинг нархини кескин пастга тушириш. Тез орада СССР иқтисоди чок-чокидан ситилиб кета бошлади ва буюк империя қулади. Россия ҳам ўзи билиб-билмай айни шу йўлдан кетмоқда. Россияда на Б.Ельцин ва на В.Путин даврида ривожланиш бўлмади. Унинг атом энергетикаси ва бомбалари, космик тадқиқодлар соҳасидаги ютуқларининг деярли ҳаммаси СССРдан қолган меросдир. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ | Leave a comment

“Весмасианлик даври”нинг шиддатлари – 4-қисм

Толиб Ёқубов

 

Пул-кредит сиёсати. Ўзбек пулининг қадрсизланиши. Конвертация йўқлигидан ким фойда кўради?

 

Википедиянинг хабар беришича, пул-кредит сиёсати нархларнинг барқарор бўлиши, аҳолини иш билан тўлиқ таъминланиши ва ишлабчиқариш реал ҳажмининг ўсишини таъминлаш мақсадида айланмадаги пул миқдорига таъсир этувчи давлат сиёсатидир. Давлатнинг бу сиёсатини Марказий банк олиб боради. Макроиқтисодий жараёнлар (инфляция, иқтисодий ўсиш, ишсизлик)га таъсир этиш пул-кредит бошқаруви орқали олиб борилади. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати, одатда, биринчи навбатда миллий валюта курсини мустаҳкамлаш ва мамлакатнинг тўлаш баланси мувозанатини таъминлашдаги  молиявий барқарорликка эришиш ва уни сақлашга қаратилган бўлади. Муҳтарам ўқувчининг ўзи Википедияни “титкилаб” юқорида келтирилган жумладаги тушунчаларни билиб олади, деган умиддаман. Шуни ҳам эслатиб ўтишим керак-ки, 1989 йил июнида Ислом Каримов Москва томонидан республика бошлиғи қилиб тайинланганда “Ислом Каримов – иқтисодчи олим, ана шундай одам республикани бошқариши керак, иқтисодчи иқтисодчи-да, энди халқ яхши яшайди” деб юрган кўпчилик одамларни кўрганман. Иқтисод фанлари номзоди бўлган И.Каримов 90-чи йиллар бошида иқтисод фанлар доктори ва Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиги бўлди. Бироқ, унинг 25 йиллик бошқарувида олиб борган иқтисодий сиёсати инқирозга учради, деб айтишга тўлиқ асос бор. Миллий валюта масаласини кўриб чиқайлик. Continue reading

Categories: МАКТУБЛАР, ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ | Leave a comment

“Веспасианлик даври”нинг шиддатлари – 3-қисм

 

Очкўзлик АбуАли ибн Сино таърифида

 

Империялар ва репрессив давлатлар бошқарувига ҳеч қачон нияти тоза одамлар келмаган – бунга тарихдан минглаб мисолларни келтириш мумкин. Нияти тоза раҳбар (лар) ва репрессив давлат тушунчалари бир-бирига тубдан зид тушунчалардир. Давлат репрессия (истибдод)лар ёрдамида бошқарилаётган бўлса, унинг раҳбари давлат бойлигини ўз оиласи ва юқори лавозимли мулозимлар орасида тақсимлашга ўтади. Бунга ёрқин бир мисол сифатида Ўзбекистонни олиш мумкин. Бу мисли кўрилмаган ўғрилик давлат ғазнасининг доимо беқарор бўлиши, халқнинг қашшоқлашиши ва халқ янада кучлироқ таланишининг бир жиҳатидир. Бу тенденция давлатнинг юқори лавозимли мулозимларини биологик эмас, балки ижтимоий очкўзлик касалликга олиб келади. Ватандошимиз, буюк шифокор АбуАли ибн Сино бу касаллик ҳақида шундай ёзганлар: “Аллоҳ бандаларига синаш учун турли-туман касалликлар юборса-да, уларнинг давосини табиатнинг турли жойларига яшириб қўйган (дарахнинг баргида, ўтнинг илдизида, бирор ҳайвоннинг танасида ва ҳ.). Бироқ шундай тузалмас руҳий ва ижтимоий касаллик бор-ки, ботқоққа тушиб кетган одамни ботқоқ охир-оқибат ютиб юборгандай, бу касаллик ҳам унга чалинган одамни ютиб юборади (ўлимга олиб боради)”. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ | Leave a comment

Create a free website or blog at WordPress.com.