Толиб ЁҚУБ
ТЎРТ БУЮК ДИН, ТЎРТ БУЮК ПАЙҒАМБАР, ЎН ЎГИТ ва ҲИЖОБ
Ҳар қандай дин – ғоя, ҳар қандай ғоя – дин! Бу менинг фикрим эмас, бу – файласуфларнинг фикри. Дунёда динлар ва, демак, ғоялар кўп. Бу гапнинг акси ҳам тўғри – дунёда ғоялар ва, демак, динлар кўп. Дунёда беҳисоб ғоялар бор – уларнинг ҳар бирига инсониятнинг бир қисми ич-ичидан ишонади. Қандайдир ғояга ўнта одам ишонади, баъзисига мингта, баъзисига эса миллионлаб одам эътиқод қилади. Ғояни кашф этган инсонни унга эргашган ва ишонган одамлар даҳо (доҳий) дея тан олишади. Динда ҳам шундай – динда даҳони пайғамбар дейишади. Баъзи ғоялар инсонпарварликни тарғиб қилса, баъзилари эса инсонлар ва халқлар орасига раҳна солишга интилади. XIX-асрда миллати яҳудий бўлган германиялик файласуф Карл Маркс коммунистик ғояга асос солди. Унинг ғояси шу қадар жозибалик эди-ки, бу ғоя дунёдаги турли мамлакатларда юзмиллионлаб одамларни ўз ортидан эргаштирди – коммунистик ғоя динга, унинг асосчиси К.Маркс эса коммунистларнинг доҳий-пайғамбарига айланди. ХХ-асрда Германияда яна битта доҳий пайдо бўлди, уни немиснинг катта-ю-кичиги “фюрер” (доҳий) деб аташарди – бу нацизм ғоясига асос солган Адольф Ҳитлер эди. Унинг ғояси ҳам, К.Маркс ғояси каби, ўта жозибали эди, шунинг учун ҳам фан, техника, архитектура, адабиёт ва бошқа соҳаларда дунёга машҳур бўлган минглаб олим-у ёзувчиларни етиштириб берган немис халқини 15-20 йил ичида доҳий учун жонини ҳам аямайдиган фанатлар тўдасига айлантирди. Continue reading