Monthly Archives: May 2018

АҚЛЛИ АЛЛОМАЛАР ва ДЕҲҚОН

Толиб ЁҚУБ

АҚЛЛИ АЛЛОМАЛАР ва ДЕҲҚОН

Бир-бирини яхши танийдиган, ёшликда бирга ўйнаб-ўсишган 2-3 та олим, 3-4 та турли соҳалар мутахассиси ва битта деҳқон ҳафтада бир марта чойхонада йиғилишиб ҳарфана ейишар, сўҳбат пайтида асосан олимлар ва мутахассислар гапирар, деҳқон эса жимгина эшитиб ўтирар экан. Ҳар сафар олимлар деҳқонга умуман тушунарсиз қандайдир юқори материялар ҳақида гапиришса, мутахассислар ўзларининг кашфиётлари ҳақида завқланиб сўз юритишарди. Баъзан сўҳбат кутилмаган мавзуга бағишланган пайти ҳам бўларди. Бир сафар гап ҳазил-мутойибага айланди ва сўҳбатдошларнинг бири эшак қандай ҳайвон, унинг ўта ўжарлигини ҳамма билади, халачўп билан ниқтамасанг ўла қолса ҳам юрмайди, унда фаросатнинг “ф”си ҳам йўқ, ҳатто сигирчалик “ақли” йўқ – сигирни ҳовлингдан далага ҳайдаб юборсанг, кечгача далада ўтлаб, кечқурун ўзи ҳовлингга кириб келаверади, дея жамоа олдига – нега? деган савол қўйди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

ЮРТГА ҚАЙТИШ МУАММОСИ

Толиб ЁҚУБ

 

(Ярим ҳазил, ярим чин)

 

Шу кеча-ю кундузда мени ватанга, юртимиз Ўзбекистонга, қайтиш масаласи чулғаб олган. Бу ҳақиқий, чин масала – ҳазили йўқ! Бундан 1,5 йил илгари бу масала ҳаёлимга ҳам келмасди. Салкам 2 йил илгари Ўзбекистонда “келсанг ютаман” дейдиган исми Ислом, шарифи Карим бўлган аждаҳо бор эди. Ҳозир у йўқ – у ўлди! У 27 йил давомида яратган сиёсий тузум ҳам аста-секинлик билан ўлиб бораяпти, дейишмоқда Ўзбекистонда яшаётган таниш-билишлар. Илоҳим, шундай бўлсин! Чет элларда менга ўхшаган минглаб (балки ўнминглабдир?) ўзбекистонликлар шу орзу билан юришибди. Мен шу масала бўйича ҳар куни Озодлик Радиоси сайтини титкилайман. Кеча бундай хабар чиқди: “2005 йилдан буён Қирғизистон ва Россияда, 3 йилдан бери эса, Туркияда яшаётган Маъмура Раҳматова турмуш ўртоғи, қизи, ўғли, келини ва икки набираси билан Ўзбекистонга қайтишга қарор қилди…. Туркиядаги Ўзбекистон Бош консули ёрдамчисининг айтишича, агар Маъмура Раҳматова мурожаат қилса, унга ва оиласига Ўзбекистонга қайтиши учун қонун доирасида кўмак кўрсатилади. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

КИМДИР ОБОД ЮРТНИ ХАРОБ ҚИЛАДИ, КИМДИР ХАРОБ ЮРТНИ ОБОД ҚИЛАДИ

Толиб ЁҚУБ

               Қишлоғимиздан икки километрча нарида темирйўл разъезди бўлиб, СССР парчалангач, темирйўл ҳам, разъезд ҳам бора-бора харобага айланди. Разъездда пишиқ ғиштдан тикланган 4 хонали иморат бўлиб, атрофда яшовчи аҳоли унинг барча эшик ва деразаларини қўпориб олиб кетишган, иморат ҳувуллаб қолган эди. Ўша пайтда мен Тошкентда, оилам (аёлим ва болаларим) эса Жиззахда, ота-онамдан қолган ҳовлида яшарди. Мен аҳъён-аҳъёнда оиламдан хабар олган Тошкентдан Жиззахга машинамда келганимда шу разъезд ёнидан ўтар эдим. Бир сафар келганимда нимагадир разъезд олдида тўхтадим. Машинадан тушишим билан кўзим ўта хароб ахволда бўлган бир чолга тушди – соқол-мўйлови ўсиб кетган, устидаги кийими йиртиқ, кирдан ранг-рўйини билиб бўлмас даражада эди.

Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

Blog at WordPress.com.